ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ЎТКАЗИЛДИ.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ЎТКАЗИЛДИ.

✅ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026 йил 1-ярим йилликдаги рақамлаштириш ишлари сарҳисоби” мавзусида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

📌Унда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

🔸Жамоатчилик эшитувида соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Хусусан:
▫️соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш ишларининг 2026 йил 1-ярим йилликдаги натижалари;
хусусий клиникалар ва дорихоналарни электрон рецепт тизимига интеграция қилиш ҳолати;
▫️клиника ва дорихона ходимларини электрон рецепт тизими бўйича ўқитиш ишлари;
▫️тиббиёт муассасаларида DMED ахборот тизими, электрон рецепт ва касса модулларининг жорий этилиши;
аҳолини DMED ахборот тизимига бириктириш ҳолати;
▫️тиббиёт муассасаларида техник хизмат кўрсатиш тизими ва ягона интегратор билан ҳамкорлик;
▫️тиббиёт ходимларини компьютер ва тиббий ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш натижалари;
▫️лаборатория ускуналарини LIS, МСКТ ва УЗИ ускуналарини PACS тизимларига улаш;
▫️тиббиёт муассасаларидаги журнал ва бланкаларни рақамлаштириш;
▫️тиббиёт муассасаларини компьютер, планшет, инфокиоск ва бошқа замонавий техник жиҳозлар билан таъминлаш;
▫️тиббиёт муассасаларида локал тармоқларни яратиш ва ривожлантириш;
▫️«ЖиҳозМед», Cancer Registry, «Гепатит» ахборот тизимларининг жорий этилиши;
фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси кўригига электрон шаклда юбориш тизими;
▫️2026 йил якунига қадар рақамлаштириш йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, жумладан, қўшимча планшетлар хариди, янги IT-тренерлар тайёрлаш ва DMED тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

🔵Бу масалалар юзасидан ННТ вакиллари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда рақамли технологияларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
26-08-2026, 08:40
Ko'rishlar: 14
Sahifani chop etish